Ушбу мақолада Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг аъзоси сифатида рақобат майдонига кириб келганлиги ва “рақобат”,”рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” тушунчаларини назарий жиҳатдан ўрганиш кераклиги асосланган. Шу билан бирга “рақобат”тушунчаси қадимги давр фалсафасидаёқ ўз талқинига эга бўлганлиги кўрсатилган. “Рақобат”, “рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” тушунчаларининг маъноси ва ижтимоий-фалсафий мазмуни аниқлаштирилди. Улар ўзаро алоқадорлигининг муҳим жиҳатлари ёритилган.